Live
5
Ўзбек

ФарДУ футболчиси Бобурбек Фарҳодов мавсумнинг энг чиройли голларидан бирига муаллифлик қилди

Футбол
9 октябр, 07:25
Фарғоналиклар аъзоси мавсумнинг энг чиройли голларидан бирига муаллифлик қилди.
ФарДУ футболчиси Бобурбек Фарҳодов мавсумнинг энг чиройли голларидан бирига муаллифлик қилди
Фото: ПФЛ

Куни кеча Пролига 21-тури доирасида Тошкентдаги ЖАР стадионида «Олимпик-Мобиуз» клуби ФарДУ жамоасини қабул қилди.

Голларга бой бўлган беллашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якун топди. Мезбонлар сафида Ҳамрабоев ҳамда Режабалиевнинг голларига фарғоналиклар Бобурбек Фарҳодовнинг дубли билан жавоб беришди.

Эътиборли жиҳати, ўйиннинг 68-дақиқасида ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига узатилган тўпни Бобурбек боши билан дарвозага аниқ йўллади, кипер тўпни қайтаришга муваффақ бўлди ва ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилган Фарҳодов ётган ҳолда чаён услубида гол урди. Ушбу гол нафақат турнинг балки мавсумнинг энг чиройли голларидан бири бўлди. Гол видеосини телеграм каналимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

Таъкидлаш лозим, 19-тур доирасида Республика ФАга қарши ўйинда ҳам Бобурбек Фарҳодов дубл муаллифига айланган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ФарДу ФарДу
Бугунги янгиликлар