«Ливерпул» ёзда «Бавария» вингери Майкл Олисенинг Мюнхен жамоасидан кетиши мумкинлиги ҳақида янгилик пайдо бўлса, унга фаол қизиқиш билдиради. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Маълум қилинишича, «қизиллар» ва «Реал» 24 ёшли франциялик футболчининг шартномаси борасидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда.
Бунгача Олисе «Бавария» билан янги шартномасига жамоани тарк этиш имконини берувчи банд киритилишини истaётгани ҳақида хабар берилганди. Гап тахминан 200 миллион евро миқдоридаги товон пули ҳақида бормоқда.
«Бавария» Олисе билан шартномани 2032 йилга қадар узайтирмоқчи. Бироқ футболчининг янги келишувга товон пули бандини киритиш талаби музокараларни мураккаблаштирмоқда.
Маълумот ўрнида, вингер ушбу мавсумда клуб сафида барча мусобақалар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.