Live
11
Ўзбек

Артета «Ман Сити»га қўйилган айбловлар ҳақида: «Умид қиламанки, бу иш АПЛ обрўсига путур етказмайди»

Футбол
10 октябр, 05:05
«Арсенал» бош мураббийи «шаҳарликлар» атрофидаги молиявий тергов ҳақида гапирди.
Артета «Ман Сити»га қўйилган айбловлар ҳақида: «Умид қиламанки, бу иш АПЛ обрўсига путур етказмайди»
Фото: Getty Images

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета «Манчестер Сити» атрофидаги молиявий тергов АПЛ обрўсига таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Умид қиламанки, бу иш АПЛ обрўсига путур етказмайди. Лекин аниқ билмайман.
Албатта, бу вазият бизга боғлиқ эмас.

Назоратимизда бўлган ягона нарса — клуб билан биргаликда ва ҳар биримиз алоҳида тарзда бор кучимизни ишга солиб, дунёнинг энг яхши лигаси мақомини сақлаб қолиш», — деди Артета.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» 9 мавсум давомида молиявий қоидалар бузилиши билан боғлиқ 115 та ҳолат бўйича айбланган.

Қайд этилишича, клуб 114 та ҳолат бўйича айбдор деб топилган. Айбловлар молиявий маълумотларни нотўғри тақдим этиш, футболчилар ва мураббийларга тўловлар ҳамда молиявий назорат талабларига риоя қилмаслик билан боғлиқ.

Аввалроқ «шаҳарликлар» катта миқдорда молиявий товон тўлаш орқали муаммони ҳал қилмоқчи экани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар