Live
13
Ўзбек

«Манчестер Сити» ва АПЛ молиявий қоидалар бузилиши бўйича келишувни муҳокама қилган — Bloomberg

Футбол
10 октябр, 01:50
    11
Клуб катта миқдорда товон пули тўлаш орқали муаммони ҳал қилмоқчи.
«Манчестер Сити» ва АПЛ молиявий қоидалар бузилиши бўйича келишувни муҳокама қилган — Bloomberg
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» молиявий қоидалар бузилишига оид ишни ҳал қилиш бўйича АПЛ билан дастлабки музокаралар ўтказган. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Маълум қилинишича, муҳокамалар клуб деярли барча айбловлар бўйича айбдор деб топилишидан олдин бўлиб ўтган. Бироқ «шаҳарликлар» ўзининг айбсиз эканини изчил равишда таъкидлагани сабабли музокаралар тез орада тўхтаб қолган.

Таъкидланишича, томонлар клуб катта миқдорда товон пули тўлаш орқали ишни ҳал қилиши, АПЛдан чиқариб юборилиш ва чемпионлик унвонларидан маҳрум этилиш каби жазолардан қутулиши мумкин бўлган вариантни муҳокама қилган. Айрим мутахассислар бундай сценарийни эҳтимолдан холи эмас деб ҳисобламоқда.

Шунингдек, «Арсенал» ва «Ливерпул» каби «Манчестер Сити»нинг рақиблари АПЛнинг клуб билан келишувга эришишига қатъий қарши бўлиши мумкинлиги қайд этилган.

Аввалроқ «шаҳарликлар» 115 та айблов бўйича жазодан қочишга умид қилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

11 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар