«Манчестер Сити» клуби «Бавария» яримҳимоячиси Александр Павловични сотиб олишни истамоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, «шаҳарликлар» германиялик 22 ёшли футболчини сотиб олиш учун «Реал», «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари билан курашишига тўғри келади.
Қайд этилишича, инглиз клуби трансферни амалга ошириш учун жиддий ҳаракат қилмоқда. Манчестер клуби раҳбарияти футболчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Бироқ немислар уни жамоада сақлаб қолишни истайди.
Эслатиб ўтамиз, Павлович 2023 йилдан бери Мюнхен клубининг асосий жамоасида ўйнаб келмоқда. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнигача давом этади.
Ҳозирда футболчининг трансфер бозоридаги қиймати 90 миллион евро деб баҳоланмоқда.