Cаудия Арабистонининг «Ан Наср» ва Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи эканини таъкидлади. Шунингдек, у фаолияти давомида 1000 та гол уриш мақсади ҳақида ҳам фикр билдирди.
«Менинг ҳозирги формам ва ураётган голларим, афсуски, муносиб баҳоланмаяпти. Ҳаммаси табиий равишда содир бўлиши керак. Агар ҳисобимда аллақачон 925 ёки 930 та гол бўлса, бу тарихдаги энг яхши футболчи эканимни айтиш учун етарли. Бу борада ортиқча гапга ҳожат йўқ. Статистика ҳаммасини айтиб турибди.
1000 та голлик маррага етишиш ақл бовар қилмас натижа бўларди. Аммо мен узоқ келажак учун катта режалар тузмаяпман», — деди Роналду CNN телеканалига берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, Роналудининг ҳисобида ҳозирча 980 та гол бор. Футболчи 1000лик довон томон ҳаракатини давом эттирмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади