Англиянинг «Манчестер Сити» клуби форварди Эрлинг Ҳоланд, агарда имконият пайдо бўлса, фаолиятини Мадриднинг «Реал» жамоасида давом эттиришга қарши эмас. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Ҳоланд миш-мишларга қарамай, Ла Лигада Килиан Мбаппе билан бир жамоада тўп тепишга тайёр. Бироқ Ҳоланднинг атрофидагилар форвард «Барселона»га ўтгани яхшироқ деб ҳисобламоқда ва Эрлинг Каталония клубида ўзини яхшироқ ҳис қилади, деб ўйламоқда. «Барселона» таркибида Родри Эрнандес борлиги ва Ламин Ямал билан бир жамоада ҳаракат қилиш варианти каталонияликлар фойдасига ишлаши мумкин бўлган аргумент сифатида тилга олинмоқда.
Маълумот учун, Ҳоланд ушбу мавсумда барча мусобақаларни инобатга олиб, ҳисоблаганда ўнта ўйинда майдонга тушди ва 12 та гол уришга муваффақ бўлди.