Live
15
Ўзбек

«Наполи» билан баҳс Спалетти учун «Ювентус»даги сўнгги ўйин бўлиши мумкин

Футбол
1 ноябр, 07:40
Инсайдер Жанлука Бендони туринликлар раҳбарияти мураббийга ўринбосар излаётгани ҳақида хабар берди.
«Наполи» билан баҳс Спалетти учун «Ювентус»даги сўнгги ўйин бўлиши мумкин
Foto: Getty Images
01.11.2026, 14:45 Италия А серияси Ювентус Ювентус - : - Наполи Наполи

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спалеттининг келажаги сўроқ остида. Италиялик инсайдер Жанлука Бендони «Наполи»га қарши баҳс мутахассис учун Турин клубидаги сўнгги ўйин бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

«Наполи» билан баҳс Спалетти учун сўнггиси бўлиши мумкин. Раҳбарият аллақачон унга ўринбосар изламоқда. Нагелсманн ва Дешам вариантлари муҳокама қилинмоқда. Жамоанинг ўзида ҳам норозилик бор. Спалетти ҳозирча барчани бирлаштира олмаяпти», — деди журналист.

Маълумот учун, инсайдер тилга олган номзодлар орасида Германия миллий жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн ҳамда Франция миллий жамоаси устози Диде Дешам бор.

Эслатиб ўтамиз, А Сериянинг 10-тури доирасидаги «Ювентус» — «Наполи» баҳси 1 ноябр куни Туринда бўлиб ўтиши белгиланган. Беллашув Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
  • Наполи Наполи
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар