Live
19
Ўзбек

Азиз Холмуродов — Суперлиганинг ушбу мавсумдаги энг тезкор голи муаллифи

Футбол
1 ноябр, 08:20
Олмалиқликлар футболчиси 25-сонияда «Локомотив» дарвозасини ишғол этди.
Азиз Холмуродов — Суперлиганинг ушбу мавсумдаги энг тезкор голи муаллифи
Foto: OKMK

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-тури доирасида ОКМК Тошкентда «Локомотив» меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳсдаги ҳисобни Азиз Холмуродов атиги 25-сонияда очди.

Мазкур гол ушбу мавсум Суперлигасидаги энг тезкор гол сифатида қайд этилди. 11-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов пеналтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.

Ғалаба тўпи эса 90+1-дақиқада киритилди. Захирадан майдонга тушган Сияваш Ҳақназарий Али Абдураҳмоновнинг узатмасидан кейин ОКМКга уч очко тақдим этди.

Маълумот учун, ОКМК ушбу ғалабадан кейин очколари сонини 45 тага етказиб, турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилди. «Локомотив» эса 40 очко билан еттинчи поғонада қолди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Локомотив Ташкент Локомотив Ташкент
  • OKMK OKMK
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар