Live
19
Ўзбек

Элит ОЧЛ. «Тракторсози» — «Нефтчи». Жамоаларнинг қандай либосларда ўйнаши маълум

Футбол
1 ноябр, 08:30
Фарғоналиклар Эрон клубига қарши баҳсда оқ-қора либосда майдонга тушади.
Элит ОЧЛ. «Тракторсози» — «Нефтчи». Жамоаларнинг қандай либосларда ўйнаши маълум
Foto: Neftchi FK
02.11.2026, 11:00 Осиё Чемпионлар Лигаси Tractor Tractor - : - Нефтчи Нефтчи

Элит Чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида «Тракторсози» ва «Нефтчи» жамоалари ўртасидаги баҳс олдидан ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбир Маскат шаҳридаги «Радиссон Ҳормуз» меҳмонхонасининг анжуманлар залида ташкил этилди.

Йиғилиш давомида эртанги беллашувга оид ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Унда жамоаларнинг ўйин либослари ҳам тасдиқланди.

Унга кўра, «Нефтчи» оқ-қора, Эроннинг «Тракторсози» клуби эса қизил-қора рангли либосларда ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, «Тракторсози» — «Нефтчи» беллашуви 2 ноябр куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Tractor Tractor
  • Нефтчи Нефтчи
  • Осиё Чемпионлар Лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси
Бугунги янгиликлар