Шу кунларда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
МОҚ матбуот хизмати ёзишича, Ўзбекистон жамоаси дунё биринчиликларидаги дастлабки медалига эга чиқди. Ушбу медаль эркаклар ўртасида 10 метрдан пневматик тўппончадан отиш бўйича жамоавий дастурда қўлга киритилди.
Владимир Свечников, Содиқжон Абдуллаев ва Муҳаммад Камолов финал баҳсида 1738 очко билан бронза медалига сазовор бўлишди. Кумуш медал соҳиби бўлган Жанубий Корея жамоаси ҳам 1738 очко тўплади, бироқ қўшимча кўрсаткичлар эвазига кореяликлар шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олишди.
🥇 Хитой – 1755 очко
🥈 Жанубий Корея – 1738
🥉 ўзбекистон – 1738
Ўқ отиш. Ўзбекистонлик мерганлар Жаҳон чемпионатида илк бор совриндор бўлишди
Бошқалар
6 ноябр, 00:50
Эркаклар ўртасида 10 метрдан пневматик тўппончадан отишда тарихий медал қўлга киритилди.
Foto: Olympic uz