Италия чемпионатининг 11-туридан ўрин олган баҳсда сафарда «Парма» ўз майдонида «Болоня»ни қабул қилди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб 9-дақиқада «Парма» ҳимоячиси Абдулайе Ндиайе қизил карточка олиб, жамоасини бир киши кам бўлиб қолишига сабаб бўлди. 53-дақиқада Теат меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 72-дақиқада Риккардо Орсолини пеналтини аниқ амалга ошириб, «Болоня»нинг устунлигини икки карра оширди. Мезбонлар эса 81-дақиқада Венсан Сиерро пеналтидан урган голи билан фарқни биттага қисқартирди.
Бу натижадан сўнг «Болоня» очколари сонини 17 тага етказиб, 8-ўринда бормоқда. «Парма» эса 8 очко билан 16-поғонада.
А Серия. 11-тур
Парма – Болоня 1:2
Голлар: Сиерро 81 пеналти – Теат 53, Орсолини 72 пеналти.