Live
4
Ўзбек

Роналду «Ан Наср»ни тарк этиш ҳақида ўйламоқда – манба

Футбол
6 ноябр, 09:18
    47
Роналду 2023 йил бошидан Ар Риёд клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Роналду «Ан Наср»ни тарк этиш ҳақида ўйламоқда – манба
Фото: Getty Images

«Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони жамоасини тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда 365Scores нашри хабар берди.

Ар Риёд клубидаги манбалар Роналду жорий мавсум унинг «Ан Наср»даги сўнгги мавсуми бўлиши мумкинлигини маълум қилган. Футболчи бу ҳақда клуб раҳбариятини хабардор қилган.

Ўз навбатида клубдагилар португалиялик 41 ёшли футболчи билан шартномани узайтиришга ва жамоада яна бир неча мавсум қолишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

Бунга унинг спорт ва тижорат нуқтаи назаридан клуб учун муҳим аҳамиятга эгалиги сабаб бўлмоқда.

Маълумот учун, Роналду 2023 йил бошидан Ар Риёд клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану 5 ноябр куни Португалия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

47 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар