Англия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган марказий баҳсда йўқотишсиз бораётган «Манчестер Сити» сафарда «Ливерпул» дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди.
Эътиборлиси, мезбонлар 62-дақиқада камчиликда қолгач, кетма-кет голлар ўтказиб юборишди.
«Шаҳарликлар» сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди.
Мареска жамоаси очколарини 18 тага етказиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади. 9 очкоси бор «Ливерпул» 9-поғонага жойлашган.
АПЛ. 6-тур
Ливерпул — Манчестер Сити 0:3
11 октябр, «Энфилд»
Голлар: Ҳоланд (65), Доку (68), Шерки (78).
Ливерпул — Алиссон, Араухо (Фримпонг, 75), Жаке (Гомес, 88), ван Дейк, Керкез, Мак Аллистер, Гравенберҳ, Кумас (Нгумоа, 75), Муноз, Виртц (Ниони, 66), Барколя (Кеза, 88).
Манчестер Сити — Доннарумма, Нунеш, Геҳи, Диаш, О'Райли (Гвардиол, 66), Андерсон, Фернандес (Буадди, 80), Ндиайе (Доку, 56), Шерки, Семенё, Ҳоланд (Аллан, 80).
Огоҳлантиришлар: Араухо (8), Гравенберҳ (47), О'Райли (58), Буадди (86), ван Дейк (90+1).
Четлатиш: Гравенберҳ (62).
АПЛ. «Сити» «Энфилд»да «Ливерпул»ни йирик ҳисобда енгди
Футбол
11 октябр, 13:20
71
Марказий ўйин тақдирини қизил карточка ўзгартириб юборди. Мареска жамоаси йўқотишсиз бормоқда.
Foto: Manchester City
11.10.2026
FT
Англия Премер-лигаси
Ливерпул
0
:
3
Манчестер Сити
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади