Жаҳон чемпионлиги учун икки марта курашган россиялик гроссмейстер Ян Непомняший The Hindu нашрига берган интервюсида Жавоҳир Синдаров ва Гукеш Доммаражу ўртасидаги бўлажак матч ҳақида фикр билдирди.
«Жаҳон чемпионлиги учун матч оддий турнирдан бутунлай фарқ қилади. Турнирда бир партияни ёмон ўтказсангиз, кейинги рақибни ютиб, вазиятни ўнглашингиз мумкин. Бу ерда эса доим битта рақибга қарши ўйнайсиз», — деди Непомняший.
«Уларнинг иккаласи ҳам жуда ёш. Бу ёшда спорт формаси тез ўзгариши мумкин. Ҳозир Синдаров — катта фаворит, аммо имкониятларни 80га 20 деб баҳоламаган бўлардим. Менимча, 65га 35 нисбати ҳақиқатга яқинроқ», — дейди гроссмейстер.
Бироқ гроссмейстер дастлабки партиянинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Унинг фикрича, Синдаров ғалаба билан бошласа, устунлигини янада ошириши мумкин. Гукеш яхши бошласа эса матчнинг бориши бутунлай ўзгариши мумкин.
Непомняший: «Синдаров — фаворит, аммо жаҳон тожига йўл осон бўлмайди»
Бошқалар
11 октябр, 13:01
Жаҳон чемпионлиги учун икки марта курашган россиялик гроссмейстер тож учун бўладиган матч ҳақида гапирди.
Foto: UzChess