Бугун
61
Ўзбек

Компани: «Нойернинг асосий таркибда майдонга тушиш эҳтимоли жуда паст»

Футбол
13 октябр, 04:10
«Бавария» бош мураббийи «Аугсбург»га қарши ўйинда қўпол хатога йўл қўйган Мануэл ҳақида гапириб ўтди.
Компани: «Нойернинг асосий таркибда майдонга тушиш эҳтимоли жуда паст»
Фото: Getty Images
13.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Viking Viking 3 : 3 Бавария Бавария

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани дарвозабон Мануэл Нойернинг Чемпионлар Лигаси доирасида «Викинг»га қарши учрашувда иштирок этиши сўроқ остида эканини маълум қилди.

«Аугсбург»га қарши ўйиндан кейин унинг ноқулайлик ҳис қилаётганини билдик. Бу қанча вақт давом этишини айтиш қийин, аммо у кеча ҳам, бугун ҳам машғулотларда қатнашмади.

Ўзини оқламайдиган таваккалга боришдан маъно йўқ. Унинг ўйин учун қайдномага киритилишини билмайман, аммо асосий таркибда майдонга тушиш эҳтимоли жуда паст. Кейин вазиятга қараб иш тутамиз.

Биз Мануэл машғулотларга қайтади деб умид қилгандик. Буни жароҳат деб аташни истамайман, аммо у ҳануз ноқулайлик ҳис қилмоқда ва аҳволида яхшиланиш йўқ.

Вақти келиб, чора кўриш кераклигини тушунасан. Агар у 100 фоиз тайёр бўлмаса, унинг соғлиғини хавф остига қўймаймиз», — дея Компанининг сўзларини келтиради «Бавария» расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, мюнхенликларнинг Бундеслига доирасида «Аугсбург»га қарши ўтган аввалги учрашуви 2:2 ҳисобида якунланганди. Ушбу баҳснинг дастлабки сонияларида Нойер йўл қўйган хато Германия чемпионати тарихидаги энг тезкор голга сабаб бўлганди.

Маълумот ўрнида, «Викинг» ва «Бавария» жамоалари ўртасидаги учрашув 13 октябрдан 14 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Viking Viking
  • Бавария Бавария
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар