Live
11
Ўзбек

Расман: Нуну Мендеш «Барса»га қарши учрашувни ўтказиб юборади

Футбол
18 октябр, 12:00
«ПСЖ» ҳимоячиси чап сон мушакларидан жароҳат олган.
Расман: Нуну Мендеш «Барса»га қарши учрашувни ўтказиб юборади
Фото: Getty Images
20.10.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси ПСЖ ПСЖ - : - Барселона Барселона

«ПСЖ» ҳимоячиси Нуну Мендеш Лига 1'нинг 7-туридан ўрин олган «Страсбург»га қарши учрашувда (3:1) чап сон мушакларидан жароҳат олди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, португалиялик футболчи бир неча ҳафта давомида майдонга туша олмайди. Шу тариқа, Мендеш Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 3-тур доирасидаги «Барселона»га қарши бўлиб ўтадиган учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Бундан ташқари, ҳимоячи 25 октябр куни «Лион»га ва 30 октябр куни «Гавр»га қарши учрашувларни ҳам ўтказиб юбориши мумкин. Шунингдек, футболчи халқаро танаффус олдидан 3 ноябр куни «Вилярреал» ва 7 ноябр куни «Труа»га қарши баҳсларда иштирок эта олмаслиги эҳтимоли бор.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсумда Нуну Мендеш парижликлар сафида 7 та учрашувда майдонга тушиб, гол ёки ассист амалга оширмаган.

Маълумот ўрнида, «ПСЖ» ва «Барселона» ўртасидаги учрашув 20 октябрдан 21 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Барселона Барселона
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар