Live
2
Ўзбек

Сиссе еврокубокларда Дел Перо ва Трезолдини ортда қолдириб, Италия рекордини ўрнатди

Футбол
15 октябр, 22:59
    1
«Милан» футболчиси Европа Лигаси умумий босқич 2-тури доирасида хет-трикка эришди.
Сиссе еврокубокларда Дел Перо ва Трезолдини ортда қолдириб, Италия рекордини ўрнатди
Фото: Gettyimages
15.10.2026 FT Европа лигаси Salzburg Salzburg 0 : 4 Милан Милан

«Милан»нинг қанот футболчиси Алфажо Сиссе Европа Лигаси умумий босқич 2-тури доирасида «Ред Булл Зальцбург» (4:0) билан баҳсда хет-трикка эришди. Бундай натижани у 19 ёш ва 358 кунлигида қайд этди.

Статистика портали Opta Sport хабарига кўра, Сиссе еврокубок баҳсида 3 та гол уришга муваффақ бўлган энг ёш италияликка айланган. Аввалги ютуқни атиги икки кун олдин «Брюгге»нинг италиялик-немис ҳужумчиси Николо Трезолди ўрнатган эди. Сешанба куни у 22 ёшу 54 кунлигида УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида «Интер»га қарши ўйинда (4:3) хет-трик қайд этди.

Маълумот учун, Трезолдининг муваффақиятидан аввал мазкур рекорд италиялик машҳур собиқ ҳужумчи Алессандро Дел Перога тегишли эди. У 1997/1998-йилги мавсум Чемпионлар Лигаси яримфиналида «Монако» дарвозасини (4:1) 23 ёш ва 144 кунлигида уч бор ишғол этишга муваффақ бўлган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Salzburg Salzburg
  • Милан Милан
  • Европа лигаси Европа лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар