«Комо»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Николас Пас Италияда ёрқин ўйинлари билан эътиборни тортишда давом этмоқда. Душанба куни 22 ёшли аргентиналик футболчи Сеск Фабрегас бошқарувидаги жамоага «Торино» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишда ёрдам берди. У баҳсда гол уришдан ташқари, шеригининг голига ҳам ассистентлик қилди.
Пас ушбу мавсумда А Серия ва Чемпионлар лигаси доирасида жами 11 та баҳсда майдонга тушиб, бешта гол ва олтита голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Шу тариқа, аргентиналик футболчининг самарадорлиги 11 та ўйинда 11 та голли ҳаракатни ташкил этмоқда.
Яримҳимоячи аввалроқ «Манчестер Юнайтед»га қарши 4:1 ҳисобидаги ғалабада ҳам муҳим рол ўйнаган эди. Ўшанда у иккита гол уриб, яна бир голга ассистентлик қилган ва жамоасининг учта голида бевосита иштирок этган.
Турли манбалар хабарига кўра, «Реал» келаси ёзда ўз тарбияланувчисини Мадридга қайтариш масаласини жиддий кўриб чиқмоқда. «Комо» билан келишувда кўрсатилган товон пули 80 миллион еврони ташкил этади.
Ҳозирча трансфер бўйича якуний қарор ёки расмий келишув ҳақида маълумот берилмаган. Шунга қарамай, Паснинг самарали ўйини унинг келажаги борасидаги муҳокамаларни кучайтирмоқда.
Эслатиб ўтамизм «Реал» Пасни 2027 йил ёзида қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Эҳтимолий трансфер қиймати 80 миллион евро этиб кўрсатилган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади