Live
1
Ўзбек

Махачев: «Ўрта вазнга ўтиш учун Ўзбекистонда қолиб, ҳар куни ош ейишим керак»

MMA
9 ноябр, 04:00
UFC чемпиони юқори вазнга ўтиш осон эмаслиги ҳақида гапирди.
Махачев: «Ўрта вазнга ўтиш учун Ўзбекистонда қолиб, ҳар куни ош ейишим керак»
Foto: Getty Images

UFC ярим ўрта вазн тоифасидаги амалдаги чемпион Ислом Махачев ўрта вазн тоифасига ўтиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

«Ўрта вазнми? Бунинг учун Ўзбекистонда бир ой қолиб, ҳар куни ош ейишимга тўғри келади.

Бу осон бўлмайди. Жамоамизда бу ҳақда гаплашганмиз. Яхшилаб ўйлаб кўришимиз керак, чунки мушак массасини ошириш унчалик осон эмаслиги маълум бўлди»
, — деди Махачев Тошкентдаги матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Ислом сўнгги жангида Иэн Гэррини мағлуб этиб, ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини илк бор ҳимоя қилди.

Бугунги янгиликлар