АҚШ миллий жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино «Манчестер Юнайтед»ни бошқариш имкониятини кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Маълум қилинишича, бир нечта ишончли манбалар аргентиналик мутахассиснинг Манчестер жамоасига ўтишга қарши эмаслигини тасдиқлаган.
Почеттино август ойида АҚШ футбол федерацияси билан шартномасини узайтирган. Бироқ келишувда айрим топ клублардан таклиф тушган тақдирда мураббийга ўз лавозимини тарк этиш имконини берувчи махсус бандлар мавжуд.
Қайд этиш лозим, «Манчестер Юнайтед» айни вақтда Майкл Кэррикнинг ўрнига номзодлар изламоқда. Унинг истеъфога чиқарилиш эҳтимоли тобора ортиб бормоқда.
Аввалроқ клуб раҳбарияти Эдди Ҳау ва Юлиан Нагелсманн билан боғлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Антонио Конте ҳам манчестерликларни бошқаришга қизиқиш билдирмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади