Live
1
Ўзбек

«Қизил иблислар» учун майдон жуда катта» — Каррагер «МЮ»нинг муваффақиятсизлиги ҳақида

Футбол
12 ноябр, 05:30
Собиқ ҳимоячи «Олд Траффорд» майдони «қизил иблислар» учун ҳаддан ташқари катта эканини айтди.
«Қизил иблислар» учун майдон жуда катта» — Каррагер «МЮ»нинг муваффақиятсизлиги ҳақида
Foto: Getty Images

«Ливерпул» ва Англия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Англия Премер-лигасининг ушбу мавсумида «Манчестер Юнайтед»нинг омадсиз иштироки ҳақида фикр билдирди.

«МЮ» АПЛ турнир жадвалининг қуйи қисмида бормоқда. Улар «Борнмут» каби жамоаларни ўз майдонида албатта мағлуб этиши керак.

Менимча, «қизил иблислар» учун майдон жуда катта. «Олд Траффорд»даги баҳсларини томоша қилганимда айнан шуни кузатаман», — дея экспертнинг сўзларини The Touchline келтирмоқда.

Маълумот учун, «МЮ» Англия чемпионатининг 10-туридан кейин атиги 8 очко жамғарган.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» навбатдаги баҳсини «Ливерпул»га қарши ўтказади. Айни пайтда жамоа турнир жадвалида қуйи лигага тушиб кетиш зонасида жойлашган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар