«Ланс» дарвозабони Робен Риссер фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TuttoMercatoWeb нашри хабар берди.
Манбага кўра, «Бавария» клуби франциялик 21 ёшли кипер учун асосий даъвогарга айланган. Клуб келаси йилнинг ёзида футболчилик фаолиятини якунлаши кутилаётган Мануэл Нойерга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Қайд этилишича, Мюнхен клуби қишда Риссени «Ланс»да тўлиқ сотиб олиб, мавсум охиригача ушбу жамоада ижара асосида қолиш вариатини ҳам кўриб чиқмоқда.
Франция клуби Робен бўйича яхши таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Гап даъвогар жамоанинг таклиф қийматига боғлиқ.
Маълумот учун, Риссер «Страсбург» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У «Дижон», «Ред Стар» ва «Ланс» жамоаларида тўп ўйнаган. Франция миллий жамоасига ҳам жалб қилинмоқда.