Ўзбекистон Кубоги яримфиналидаги ОКМК ва «Навбаҳор» (0:1) беллашувидан кейин олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.
– Аввало, ассалому алайкум. Қизиқарли ўйиннинг гувоҳи бўлдик. Финалда иштирок этишни жуда ҳам хоҳлаган эдик. Лекин кимдир мағлуб бўлиши керак эди. Шунинг учун «Навбаҳор» жамоасини ғалаба билан табриклайман. Қизиқарли учрашув бўлди. Мақсадимизга эриша олмадик.
«Навбаҳор» яхши жамоа. Тўғрисини айтсам, уларга бундай ёрдамнинг ўзи ҳам керак эмас. Бу ергача осонлик билан етиб келмагандик. Футбол мухлислар учун. Тушунарли, «Навбаҳор»ни мухлислари кўп. Лекин асабий ўйин бўлди.
– Ҳакам билан ҳам кўп гаплашдингиз, унга бир неча бор эътироз билдирдингиз. Агар ўша ҳакам билан бошқа жойда, масалан, чойхонада учрашиб қолсангиз, суҳбатингиз ҳам шунчалик узоқ давом этадими?
– Биринчидан, чойхонага бормайман. Қиладиган ишим йўқми? Омад тилайман, бўлди. Яна нима дейишим мумкин?
– Бугунги учрашув ҳақиқатан ҳам асабий ўтди. Ҳакамнинг айрим қарорлари, майда эпизодлардаги ҳаракатлари ҳам эътирозларга сабаб бўлди...
- Кимгадир майда, кимгадир йирик. Футболда майда нарса бўлмайди. Ҳакам қачон яхши ҳакам ҳисобланади? Ўйинни бузмаганида, кўзга ташланмаганида. Футбол иккита дарвозага ўйналади, битта дарвозага эмас. Қўйиб бериш керак эди ёки бундай ўйинларда янада савиялироқ ҳакамни тайинлаш керак эди.
Савол туғилади-да, қилаётган ишларимизни ҳаммаси нима учун? Охир-оқибат миллий жамоа учунми? Кечирасиз, у ерда бунақа нарса бўлмайди. Футболчиларимиз ҳам хоҳлашганди. Гапирсам тирноқ тагидан кир қидираётгандек бўлиши мумкин. Лекин биз ҳам космосдан тушмаганмиз. Мухлислар учунми, мухлислар ҳам маза қилиб кетишсин.
«Навбаҳор»ни табриклаймиз, ўйинчилари кучли, мухлислари ҳам, гап бўлиши мумкин эмас. Мен ҳам маза қилиб кўргим келади. Ҳозир яна нима дейишим керак? Бўлди, ўтган ишга саловат ҳаёт тўхтаб қолмайди», - дея Миржалол Қўшоқовичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.
Миржалол Қосимов: «Навбаҳор»га бундай ёрдамни ўзи керак эмасди»
Эксклюзив
25 ноябр, 00:58
Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.
Фото: ОКМК
24.11.2026
FT
Ўзбекистон Кубоги
OKMK
0
:
1
Навбаҳор