Live
11
Ўзбек

Швейцария чемпионати. Беҳруз Каримов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Лугано» сафарда ғалаба қозонди

Футбол
25 октябр, 11:26
    7
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.
Швейцария чемпионати. Беҳруз Каримов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Лугано» сафарда ғалаба қозонди
Foto: Getty Images

Швейцария чемпионатининг 11-турида «Лугано» сафарда «Тун» билан баҳс олиб бориб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.

Ғолиблар сафида голларни 34-дақиқада Монкада, 49-дақиқада Бислими ва 76-дақиқада Аэти киритди. Мезбонлардан Зукит 37-дақиқада, Браски эса 88-дақиқада пеналтидан гол урди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Лугано» 31 очко билан Швейцария чемпионати турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди.

Швейцария чемпионати. 11-тур
Тун — Лугано 2:3
Голлар:
Зукит 37, Браски 88 (пен.) — Монкада 34, Бислими 49, Аэти 76.

Тун: Стеффен, Фер, Пассавант (Кайт, 46), Бюрги, Страннегард, Райхмут (Илич, 81), Рот, Зукит, Маер (Кристал, 74), Дурсун (Кристофферссон, 65), Лабо (Браски, 81).

Лугано: фон Баллмоос, Келвин (Доц.Сантос, 46), Май, Делкруа, Беҳруз Каримов, Чиминяни, Гргич, Пилстром (Занотти, 46), Бислими (Кендучи, 84), Беренс (Аэти, 73), Монкада (Маркес, 60).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • FC Thun FC Thun
  • FC Lugano FC Lugano
  • Швейсария Суперлигаси Швейсария Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар