Швейцария чемпионатининг 12-турида пешқадам «Лугано» ўз майдонида «Базел»ни мағлубиятга учратди.
Мезбонлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов захирадан майдонга туширилди.
«Лугано» очколарини 34 тага етказиб, 1-ўринни мустаҳкамлади. Жамоа энг яқин таъқибчиси «Янг Бойз»ни 9 очкога ортда қолдирмоқда. 14 очкоси бор «Базел» 7-поғонага тушди.
Швейцария Суперлигаси. 12-тур
Лугано — Базел 2:1
1 ноябр, «AIL arena»
Голлар: дос Сантос (10), Чиминяни (27) — Отеле (37).
Лугано — фон Баллмос, Пападопулос, Маи, Делкруа (Бисшел, 51), Гргич, Занотти, Бислими, дос Сантос (Пилстром, 75), Чиминяни, Монкада (Кастро 21, КАРИМОВ 73), Беренс (Айети, 73).
Швейцария Суперлигаси. «Лугано» «Базел»дан устун келди, Каримов захирадан тушди
Футбол
1 ноябр, 12:53
Ўзбекистонлик ҳимоячи ўйнаётган жамоа 9 очколик фарқ билан пешқадамлик қилмоқда.
Foto: Getty Images
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади