«Барселона» яримҳимоячиси Марк Бернал жамоа бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик билан футболчилар ўртасидаги муносабатлар ҳақида фикр билдирди. Barca Universal нашри 19 ёшли футболчининг сўзларини келтирмоқда.
«Флик футболчилар билан жуда яқин муносабатда. У нималар устида кўпроқ ишлашимиз кераклигини тушунтиради ва доимо бизни қўллаб-қувватлайди. Родри «Барселона»га ўтганида Флик, Деку ва клуб раҳбарияти мени тинчлантирди. Улар мавсум узоқ давом этишини ва ҳамма учун ўйин амалиёти топилишини айтишди», — деди Бернал.
Маълумот учун, Ҳанс-Дитер Флик 2024 йилда Хави Эрнандес ўрнига «Барселона» бош мураббийи этиб тайинланган. Унинг қўл остида каталонияликлар икки марта Испания чемпионлигини қўлга киритди, мамлакат кубоги ва икки бор Суперкубогида ғолиб бўлди.
«Барселона» ушбу мавсумда Ла Лиганинг 12-туридан сўнг 33 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.