«Барселона» спорт директори Деку ва жамоа бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик трансфер режалари борасида бир қарорга кела олмаяпти. Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, томонлар марказий ҳимоячи позицияси учун турли номзодларни маъқулламоқда.
Манбага кўра, Флик Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Нико Шлоттербекни сотиб олишни истамоқда. Бироқ Деку ушбу номзодга қарши ва «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастонини афзал кўрмоқда. Ҳозирча келишмовчилик қандай ҳал этилиши номаълум.
Аввалроқ ОАВда Флик ёзги трансфер ойнасида Бастони хизматидан воз кечгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўшанда италиялик ҳимоячи «Барселона»га ўтишга тайёр бўлгани айтилган.
Маълумот учун, «Барселона» Испания чемпионатининг 12-туридан сўнг 33 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади