Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини бу мавсумда А Серия чемпионлиги қайси клубга насиб этиши мумкинлиги ҳақида ўз тахминини билдирди.
«Скудеттони ким қўлга киритади? Менимча, «Рома». Шу билан бирга, «Интер»ни энг кучли жамоа деб ҳисоблайман. Мавсум бошида «Наполи»га жуда катта ишонч билдирган эдим, бироқ жамоада жароҳатлар жуда кўпайиб кетди. «Лацио»га келсак, бир нарсани айтишим мумкин: бу жамоа инқирозга учрайди деган фикрга бормаслик керак», — деди Манчини Corriere dello Sport нашрига берган интервюсида.
Айни пайтда А Серия турнир жадвалида «Лацио» пешқадамлик қилмоқда. «Рома» ва «Интер» ундан кейинги ўринларни эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, «Рома» сўнгги бор 2001 йилда Италия чемпиони бўлган.