Live
1
Ўзбек

АПЛ клублари «Барса» ҳимоячиси учун курашмоқда

Футбол
20 октябр, 01:05
24 ёшли футболчи 2023 йилда «Корнеля» клубидан каталонияликлар сафига кўчиб ўтган.
АПЛ клублари «Барса» ҳимоячиси учун курашмоқда
Фото: Getty Images

«Ливерпул», «Тоттенҳэм» ва «Челси» «Барселона» ҳимоячиси Жерар Мартинни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Fussball News нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, АПЛ клубларидан ташқари, каталонияликлар ҳимоячисига «Бавария» ҳамда «Интер» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Мутахассислар Мартиннинг марказий ҳимоячи ва чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнай олишини алоҳида таъкидламоқда. Футболчининг универсаллиги ва тўп билан муомала қилишдаги хотиржамлиги ҳам эътиборга сазовор.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли футболчи 2023 йилда «Корнеля» клубидан «Барселона»га кўчиб ўтган. У ушбу мавсумда каталонияликлар сафида 9 та учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки ассист амалга оширмади.

Маълумот ўрнида, испаниялик ҳимоячининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали унинг трансфер нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Аввалроқ «Барселона» Жерар билан шартномани узайтирмоқчи экани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар