Live
2
Ўзбек

Ўзбекистонлик шахматчи Афруза Ҳамдамова жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Бошқалар
6 ноябр, 13:30
Ҳамдамова 13 тур давомида 9,5 очко жамғарди.
Ўзбекистонлик шахматчи Афруза Ҳамдамова жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
Фото: Chess Uzbekistan

Ўзбекистонлик шахматчи Афруза Ҳамдамова ёшлар ўртасидаги блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди.

Бирлашган Араб Амирликларининг Ал Айн шаҳрида ўтказилган FIDE World Junior Blitz Chess Championships U20 мусобақасида Афруза муваффақиятли иштирок этди.

Ҳамдамова 13 тур давомида 9,5 очко жамғариб, якуний турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади ва жаҳон вице-чемпионига айланди.

Мусобақада иштирок этган Умида Омонова 8,5 очко билан 6-ўринни эгаллади. Нилуфархон Имомқўзиева эса 7 очко жамғарди.

«Мазкур натижа ёш шахматчимиз учун халқаро майдондаги навбатдаги муҳим ютуқ бўлди. Афруза Ҳамдамова кучли рақиблар орасида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди», - дейилади Ўзбекистон шахмат федерацияси хабарида.

Бугунги янгиликлар