Live
6
Ўзбек

Хави: «Жамоам тўпга эгалик қилишини ва 90 дақиқа давомида прессинг қўллашини хоҳлайман»

Футбол
28 сентябр, 00:20
    4
Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи Сербияга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Хави: «Жамоам тўпга эгалик қилишини ва 90 дақиқа давомида прессинг қўллашини хоҳлайман»
Фото: Getty Images
27.09.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Сербия Сербия 1 : 2 Нидерландия Нидерландия

Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи Хави Миллатлар Лигаси 2-тури доирасидаги Сербияга қарши 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз юқори прессинг, ўрта блок ва ҳимоя чизиғида янада самаралироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди, аммо ғалабага муносиб бўлдик. Жамоам тўпга эгалик қилишини ва 90 дақиқа давомида прессинг қўллашини хоҳлайман.

Балки, бунинг учун менталитетни ўзгартириш керак бўлар, аммо мен ўйинни айнан шундай қурмоқчиман. Сербия футболчилари индивидуал жиҳатдан кучли.

Тадич, Йович ва Костич майдонга тушгач, ўйин характери ўзгарди. Шунга қарамай, ғалаба бизники бўлиши кераклигини ҳис қилдим», — деди Хави.

Маълумот ўрнида, Нидерландия 1-турда Германия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Энди Хави шогирдлари навбатдаги учрашувини 1 октябр куни Грецияга қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сербия Сербия
  • Нидерландия Нидерландия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар