Бугун
45
Ўзбек

«Андижон»га нисбатан трансфер тақиқи қўйилди

Футбол
29 сентябр, 04:30
Клуб собиқ мураббийлари олдидаги қарздорлик мажбуриятларини белгиланган муддатда бартараф этмаган.
«Андижон»га нисбатан трансфер тақиқи қўйилди
Фото: FC Andijon

«Андижон»га нисбатан ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси томонидан трансфер тақиқи қўйилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

«Ўзининг собиқ мураббийлари Григорий Колосовский, Павел Синелников, Денис Тойменсов олдидаги қарздорлик мажбуриятларини белгиланган муддатда бартараф этмагани учун «Андижон» футбол клубига нисбатан трансфер тақиқи қўйилди.

ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси ушбу масала шу йилнинг 10 сентябр санасига қадар ҳал қилинишини белгилаб қўйганди. Масала ижобий ҳал этилмаса, «Андижон» футбол клубига кетма-кет икки рўйхатдан ўтказишнинг тўлиқ даврларида миллий ва халқаро миқёсда янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказишига тақиқ қўйилиши бўйича қарор қабул қилинган.

Масала ижобий ҳал этилмагач, тақиқ автоматик равишда кучга кирди. Бу ҳақда «Андижон» футбол клуби 25 сентябр куни қўмита томонидан хабардор қилинди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ «Бунёдкор»га навбатдаги трансфер тақиқи қўйилгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Андижон Андижон
Бугунги янгиликлар