Бугун
10
Ўзбек

Шавкат Раҳмонов навбатдаги рақиби ким бўлишига ишора қилди

MMA
8 октябр, 04:30
Раҳмонов тиззасидан олган жароҳати сабабли 2024 йилдан буён октагонга чиқмаган.
Шавкат Раҳмонов навбатдаги рақиби ким бўлишига ишора қилди
Фото: Getty Images

UFCнинг ярим ўрта вазн тоифасида иштирок этувчи қозоғистонлик жангчи Шавкат Раҳмонов навбатдаги рақиби ким бўлиши мумкинлигига ишора қилди.

31 ёшли спортчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Майкл Моралесга қарши жанг ўтказиш истагини билдирадиган қисқа хабар қолдирди. «19-0 vs 19-0», — деб ёзди Раҳмонов.

Қайд этиш лозим, ҳар икки жангчи ҳам профессионал ММА фаолияти давомида ҳали мағлубиятга учрамаган. Шавкат Раҳмонов ҳисобида 19 та жанг ва 19 та ғалаба мавжуд. Майкл Моралес ҳам худди шундай натижага эга.

Раҳмонов тиззасидан олган жароҳати сабабли 2024 йилдан буён октагонга чиқмаган. Шу боис унинг навбатдаги жанги қачон ва кимга қарши бўлиши мухлисларда қизиқиш уйғотмоқда.

Моралес эса аввалроқ навбатдаги жангини январ ойида ўтказишини маълум қилганди. Ҳозирча икки жангчи ўртасидаги эҳтимолий тўқнашув юзасидан расмий хабар берилмаган. Шунингдек, уларнинг ўзаро жанги учун аниқ сана ҳам белгиланмаган.

Бугунги янгиликлар