«Барселона» Испания Ла Лигасининг 2026/2027-йилги мавсумидаги дастлабки тўққизта турда тўққизта ғалаба қозониб, Мадриднинг «Реал» клуби рекордини такрорлади. Бу ҳақда Испаниянинг Marca нашри хабар бермоқда. 17 октябр куни каталонияликлар «Бетис»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этишди. «Кўк-анорранглилар» ҳисобида максимал 27 очко бор. «Барселона» тўққизта ўйинда 39 та гол урган.
Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионатининг 1968/1969-йилги мавсумида кетма-кет тўққизта ғалабага эришган, 21 та гол урган.
Маълумот учун, тўққизта учрашувдан сўнг, «Барселона» 27 очко тўплаб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ла Лиганинг навбатдаги турида «кўк-анорранглилар» 25 октябр куни Мадриднинг «Реал» клубини қабул қилади. «Қироллик клуби» 18 очко жамғарган ва захирасида 1 та ўйин мавжуд. Мадридликлар онлайн жадвалда тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.