Live
3
Ўзбек

«ПСЖ» кетма-кет 11-ғалабасини қўлга киритди

Футбол
8 ноябр, 01:15
    3
Парижликлар сўнгги бор 4 сентябр куни «Монако»га қарши учрашувда мағлубиятга учраган эди.
«ПСЖ» кетма-кет 11-ғалабасини қўлга киритди
Фото: Getty Images

«ПСЖ» барча мусобақалар доирасидаги ғалабали сериясини 11 та ўйинга етказди.

Луис Энрике шогирдлари Франция чемпионатининг навбатдаги турида «Труа»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва муваффақиятли юришини давом эттирди.

Парижликлар сўнгги бор 4 сентябр куни «Монако»га қарши учрашувда мағлубиятга учраган эди. Шундан буён жамоа барча мусобақаларда фақат ғалаба қозонмоқда.

Ушбу давр мобайнида «ПСЖ» «Марсел»ни 2:1, «Манчестер Сити» ва «Барселона»ни бир хил 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Шунингдек, клуб яна 8 та рақиб устидан зафар қучди.

Қайд этиш лозим, Париж жамоаси ушбу 11 учрашувда рақиблар дарвозасига жами 37 та гол урган ва ўз дарвозасидан 9 та тўп ўтказиб юборган. «ПСЖ» навбатдаги учрашувини 21 ноябр куни «Ницца»га қарши ўтказади.

Аввалроқ Кроос «ПСЖ» Чемпионлар Лигасида кетма-кет учинчи марта ғолиб чиқишини истамаслигини айтиб ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар