«Челси» «Борнмут» яримҳимоячиси Алекс Скоттни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда ТEАМtalk хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Лондон клуби январ ойида 23 ёшли футболчини трансфер қилишига ишонмоқда. «Борнмут» Скоттнинг нархини 118 миллион евро этиб белгилаган, «Челси» эса ушбу талабни қондиришга тайёр. Агар трансфер амалга ошса, бу «Борнмут» тарихидаги энг қиммат футболчи савдосига айланади. Бироқ клуб яримҳимоячини қишки трансфер ойнасида қўйиб юборишни истамаяпти.
Маълумот учун, Скотт ушбу мавсумда барча мусобақаларда олтита баҳсда майдонга тушиб, бир гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, инглиз футболчисининг «Борнмут» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.