Усмон ва Умар Нурмагомедовлар, шунингдек, Абу-Дабида Мераб Двалишвили билан содир бўлган жанжалнинг бошқа барча иштирокчилари озод этилди.
Абу-Даби жиноят ишлари бўйича суди томонларнинг ўзаро ярашувига кўра, аввалги ҳукмни ўзгартирди. Ҳар бир шахс учун жарима миқдори 300 минг дирҳамдан 150 минг дирҳамгача камайтирилди.
Усмон ва Мераб ўртасидаги жанжал 11 ноябр куни «Hilton» меҳмонхонасида содир бўлган. Ҳодисадан сўнг полиция 10 кишини қўлга олган, уларнинг 8 нафарига қамоқ жазоси тайинланган.
Абу-Даби суди Усмон ва Умар Нурмагомедовни озод қилди
MMA
18 ноябр, 09:45
Жарима миқдори икки бараварга камайтирилди.
Foto: Getty Images