Live
3
Ўзбек

АПЛ 2027/28 йилги мавсумининг бошланиш ва тугаш саналари эълон қилинди

Футбол
20 ноябр, 01:32
Турнир ЕЧЛ финалидан бир ҳафта олдин якунланади.
АПЛ 2027/28 йилги мавсумининг бошланиш ва тугаш саналари эълон қилинди
Foto: Getty Images

Англия Премер-лигаси 2027/2028 йилги мавсумдаги турлар саналарини расман тасдиқлади. Бу ҳақда мусобақанинг расмий сайтида хабар берилди.

Янги мавсум 2027 йил 13 август, жума куни старт олади.

Чемпионатнинг сўнгги тури эса 2028 йил 21 май куни бўлиб ўтади. Одатдагидек, сўнгги турдаги барча беллашувлар бир вақтда бошланади.

Таъкидланишича, янги мавсумнинг бошланиши 2026/2027 йилги мавсум якунланганидан кейин футболчиларга тўлиқ 75 кун дам олиш имконини беради. Чемпионат эса UEFA Чемпионлар лигаси финалидан бир ҳафта олдин якунланади.

2027/2028 йилги мавсумда 33 та дам олиш кунларига тўғри келадиган тур ва ҳафта ўртасида ўтказиладиган 5 та тур режалаштирилган.

Шунингдек, Рождество ва Янги йил байрамлари даврида иккита тур ўртасидаги танаффус 60 соатдан кам бўлмайди. Бу қарор қишки мавсумда ўйинлар тақвимидаги зичликни камайтириш мақсадида клублар олдидаги мажбуриятларга мувофиқ қабул қилинган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар