«Тоттенхэм» яримҳимоячиси Матеуш Фернандеш жамоа олдига қўйилган мақсадлар ҳақида гапирди.
«Бу ҳақда бош мураббий билан кўп бор суҳбатлашганмиз. Бизнинг олдимиздаги асосий вазифа — Англия Премер-лигаси, Лига кубоги ва кўплаб совринларни қўлга киритиш. АПЛни ютмоқчиман. Ўйлайманки, биз ушбу клубнинг фикрлаш тарзини ўзгартиришга қодирмиз», — дея Фернандешнинг сўзларини келтиради The Spurs Express нашри.
Португалиялик яримҳимоячи ёзги трансферлар ойнасида «Вест Ҳэм»дан «Тоттенҳэм»га ўтганди. У «тақачилар» сафида барча мусобақаларда 12 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.
Англия чемпионатининг 10 та туридан сўнг «Тоттенҳэм» 12 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 11-поғонасини эгаллаб турибди.
Фернандеш: «Тоттенҳэм» билан АПЛни ютмоқчиман»
Футбол
20 ноябр, 03:57
Лондонликларнинг португалиялик яримҳимоячиси жамоанинг мақсадлари ҳақида гапирди.
Foto: Getty Images