Чемпионликни муддатидан аввал ҳал қилган «ПСЖ» сафарда «Париж»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Париж дербисида Луис Энрике жамоаси Бредли Баркола голидан кейин олдинга чиқиб олганига қарамай, Алимами Горининг дубли мезбонларга ғалаба келтирди.
Учрашувнинг 27-дақиқасида Усмон Дембеле жароҳат сабаб майдонни тарк этди. Бу ҳолат Европа Чемпионлар лигаси финали олдидан «ПСЖ» учун жиддий хавотир уйғотмоқда.
«Лилл» эса ўз майдонида «Осер»га 0:2 ҳисобида ютқазган бўлсада, «Лион»нинг мағлубияти сабаб учинчи ўринни сақлаб қолди ва тўғридан тўғри EЧЛ йўлланмасини қўлга киритди.
Турнинг энг драматик баҳсларидан бири Страсбургда кечди. «Монако» 55-дақиқага келиб 4:1 ҳисобида олдинда бораётган эди, бироқ якунда 4:5 ҳисобида мағлуб бўлди ва еврокубоклардан четда қолди.
Шундай қилиб, якунда «ПСЖ» 76 очко билан чемпион сифатида мавсумни якунлади. «Ланс» иккинчи, «Лилл» эса учинчи ўринни эгаллаб, тўғридан тўғри EЧЛ йўлланмасига эга чиқди. «Лион» эса Чемпионлар лигаси саралаш босқичида иштирок этади.
Лига 1. 34-тур
Париж — ПСЖ 2:1
Голлар: Алимами Гори 76, 90+4 — Бредли Баркола 50.
Париж: Кевин Трапп, Адама Камара, Самир Шерги, Диего Коппола, Отавио (Амари Траоре, 84), Жонатан Иконе (Алимами Гори, 67), Руди Матондо (Венсан Маркетти, 76), Пер Лис-Мелу, Мозес Саймон (Максим Лопес, 67), Маршал Манетси (Илан Кеббал, 67), Виллем Жеббел (Лука Колеошо 68).
ПСЖ: Матвей Сафонов, Уоррен Заир-Эмери (Сенни Маюлу, 58), Иля Забарний, Маркинёс, Димитри Люсеа (Дро Фернандес, 46), Витиня (Жоау Невеш, 68), Лукас Бералдо, Фабиан Руис, Бредли Баркола (Ибраҳим Мбае, 58), Усмон Дембеле (Гонсалу Рамуш, 27), Хвича Кварацхелия (Ли Кан Ин, 58).
Лига 1. 34-тур
Лион — Ланс 0:4
Голлар: Уэсли Саид 20, 32, Флориян Сотока 45+1, Флориан Товен 53.
Лига 1. 34-тур
Страсбург — Монако 5:4
Голлар: Мартиал Годо 34, 84, Диего Морейра 58, Себастян Нанаси 61, 72 — Ламин Камара 10, 42, Ансу Фати 45+2, Исмаэл Дукуре 55 (a.g.).
Лига 1. 34-тур
Марсел — Ренн 3:1
Голлар: Пер-Эмил Хёйберг 2, Амин Гуири 10, Пер-Эмерик Обамеянг 55 — Тимоти Веа 85.
Лига 1. 34-тур
Лилл — Осер 0:2
Голлар: Лассин Синаёко 32, 90.
Лига 1. 34-тур
Лорян — Гавр 0:2
Голлар: Абдулае Фай 33, Бамба Диенг 45.
Лига 1. 34-тур
Брест — Анже 1:1
Голлар: Ромен Дел Кастилё 55 — Амин Сбай 60.
Лига 1. 34-тур
Ницца — Мец 0:0

