Live
1
Ўзбек

Дембеленинг жароҳати бўйича хавотирга ўрин йўқ — манба

Эксклюзив
18 май, 01:25
Усмоннинг «Арсенал»га қарши финал баҳсида иштирок этишига ҳеч нарса таҳдид қилмаяпти.
Дембеленинг жароҳати бўйича хавотирга ўрин йўқ — манба
Фото: Getty Images
17.05.2026 FT Лига 1 Франция ФК Париж ФК Париж 2 : 1 ПСЖ ПСЖ

«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле Лига 1нинг сўнгги туридаги «Париж»га қарши ўйин (1:2)да жароҳат олди.

29 ёшли футболчи 27-дақиқада майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Гонсалу Рамуш туширилди. Беллашув Луис Энрике шогирдларининг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

Қайд этилишича, жамоа ичида Дембеленинг жароҳати жиддий хавотир уйғотган. Чунки «Арсенал»га қарши Чемпионлар Лигаси финал ўйинига икки ҳафтадан кам вақт қолган.

Canal+ маълумотига кўра, Усмоннинг жароҳати бўйича хавотирга ўрин йўқ. Мураббий эҳтиёт чораси сифатида уни эрта алмаштирган. «Олтин тўп» соҳибининг «тўпчилар»га қарши ҳал қилувчи баҳсда иштирок этишига ҳеч нарса таҳдид қилмаяпти.

Маълумот ўрнида, Чемпионлар Лигаси ғолиби 30 май куни аниқланади. Финал Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ФК Париж ФК Париж
  • ПСЖ ПСЖ
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
Бугунги янгиликлар