«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле Франция чемпионатининг 34-туридан ўрин олган «Париж»га қарши учрашувда жароҳат олди.
Франциялик футболчи баҳснинг 27-дақиқасида майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Гонсалу Рамуш туширилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, «Олтин тўп»нинг амалдаги соҳиби жароҳат сабаб алмаштирилган.
Айни пайтда учрашув давом этмоқда. Иккинчи бўлимда ҳисоб 1:1 кўринишига келган. «ПСЖ» сафида Бредли Баркола гол урган бўлса, «Париж» таркибида Алимами Гори жавоб тўпини киритди.
Қайд этилишича, «ПСЖ» навбатдаги учрашувини Европа Чемпионлар лигаси финалида ўтказади. Парижликлар 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида Лондоннинг «Арсенал» клубига қарши майдонга тушади.