Англиялик машҳур собиқ ҳимоячи Жон Терри 2026 йилги жаҳон чемпионати яримфинал босқичи доирасидаги Англия ва Аргентина миллий жамоалари ўртасидаги баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Аргентина менда ҳеч қандай хавотир уйғотмайди. Иккала жамоага қараб, рақиб биздан устун деб айта олмайман. Менимча, биз Аргентинадан кучлимиз», — деди «Челси» афсонаси AlbicelesteTalk нашрига берган интервюсида.
Маълумот ўрнида, Англия ва Аргентина миллий жамоалари ўртасидаги учрашув 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.
Аввалроқ Аргентинада Англияга қарши ўйин олдидан тактик ўзгаришлар режалаштирилаётгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади