Аргентина миллий жамоасида Англияга қарши 2026 йилги жаҳон чемпионати яримфинал ўйини олдидан тактик ўзгаришлар режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Diario Ole нашри хабар берди.
«Кумушранг ўлка» вакиллари бош мураббийи Лионел Скалони асосий таркибга бир қатор ўзгартиришлар киритишни режалаштирмоқда. Шунингдек, душанба куни ўтказилган машғулотларда аргентиналиклар икки хил тактик схема устида иш олиб боришгани қайд этилган.
Маълумот ўрнида, Англия ва Аргентина миллий жамоалари ўртасидаги учрашув 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.
Аввалроқ Англия ва Аргентина ўртасидаги учрашувни бошқарадиган ҳакамлар бригадаси эълон қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади