Бугун
17
Ўзбек

Оptа суперкомпютери Германия — Кот-д'Ивуар учрашуви фаворитини аниқлади

Футбол
20 июн, 15:13
Таҳлилларга кўра, немислар баҳсда устунроқ имкониятга эга.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Оptа суперкомпютери Германия — Кот-д'Ивуар учрашуви фаворитини аниқлади
Foto: Getty Images
20.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Германия Германия 2 : 1 Кот-дъИвуар Кот-дъИвуар

Оptа суперкомпютери ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Германия ва Кот-д'Ивуар миллий жамоалари ўртасидаги учрашув учун прогнозини эълон қилди.

25 мингта симуляция натижаларига кўра, Германия терма жамоаси баҳс фаворити сифатида кўрилмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра:

Германия ғалабаси эҳтимоли — 44,2%
Дуранг эҳтимоли — 25,7%
Кот-д'Ивуар ғалабаси эҳтимоли — 30,1%

Шу тариқа, Оptа немисларнинг ғалаба қозониш имкониятини юқорироқ баҳолаган бўлса-да, африкаликлар ҳам жиддий қаршилик кўрсатиши кутилмоқда.

Учрашув Канаданинг Торонто шаҳридаги «BMO Field» стадионида бўлиб ўтади. Баҳсни парагравайлик ҳакам Хуан Габриел Бенитес бошқаради.

Эслатиб ўтамиз, 1-турдан сўнг ҳар икки жамоа ҳам 3 очкодан жамғарган. Қўшимча кўрсаткичларга кўра Германия E гуруҳи пешқадами бўлиб турибди, Кот-д'Ивуар эса иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

3-турда Германия Эквадорга қарши майдонга тушади, Кот-д'Ивуар эса Кюрасао билан баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
  • Кот-дъИвуар Кот-дъИвуар
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар