Live
6
Ўзбек

Олисе: «Футбол чиройли бўлишини яхши кўраман»

Футбол
21 июн, 11:39
Франциялик вингер ўзининг футбол фалсафаси ҳақида гапирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Олисе: «Футбол чиройли бўлишини яхши кўраман»
Foto: Getty Images
22.06.2026, 17:00 Жаҳон чемпионати Франция Франция - : - Ироқ Ироқ

«Бавария» клуби ва Франция миллий жамоаси вингери Майкл Олисе футболга бўлган муносабати ҳамда майдонда энг кўп қадрлайдиган жиҳати ҳақида фикр билдирди.

24 ёшли футболчининг айтишича, натижадан ташқари ўйин услуби ва футболнинг эстетик томони ҳам у учун жуда муҳим.

«Футбол чиройли бўлишини яхши кўраман», — деди Олисе L'Équipe нашрига берган интервюсида.

Франциялик футболчи ўйиндан завқ олиш жамоанинг натижага қандай эришиши билан ҳам боғлиқлигини таъкидлади.

Олисе ўзининг футбол услубини ҳам айнан шу қарашлар асосида шакллантиришга ҳаракат қилишини айтди.

2025/26 йилги мавсумда Майкл Олисе «Бавария» сафида барча мусобақаларда 57 та учрашувда майдонга тушиб, 25 та гол ва 28 та ассист қайд этди.

У мюнхенликлар билан Бундеслигада ва Германия кубогида ғолиб чиқди ҳамда мавсум якунида Германия чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди.

ЖЧ-2026да эса Франция миллий жамоаси илк турда Сенегални 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Диде Дешам шогирдлари кейинги учрашувни Ироққа қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Ироқ Ироқ
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар