Live
7
Ўзбек

Франция миллий жамоасидагилар Мбаппенинг машғулотлардаги ҳаракатларидан ҳайратда

Футбол
21 июн, 11:41
«Уч ранглилар» Франция миллий жамоаси ҳужумчиси ва сардорининг «фидоий»лигини таъкидлашмоқда.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Франция миллий жамоасидагилар Мбаппенинг машғулотлардаги ҳаракатларидан ҳайратда
Фото: Getty Images

Бу ҳақда RMC Sport хабар бермоқда.

Франция миллий жамоасидагилар Килиана Мбаппенинг машғулотлардаги ҳаракати, ЖЧга бор эътиборини бериб, астойдил ҳаракат қилаётганини таъкидлашмоқда. Миллий жамоадагилар 27 ёшли форварднинг жаҳон чемпионати-2026га эътиборидан мамнун.

Манбанинг хабарига кўра, машғулотларда Мбаппе ҳаттоки оддий машқларни бажаришда ҳам ўзига бўлган талабни энг юқори даражада ушлаб турибди. Ҳар куни у билан истиқомат қилаётганлар футболчининг мусобақага ўзгача ёндашаётганини айтишмоқда.

«У нима истаётгани шундоқ сезилиб турибди. Бу унинг мусобақаси», — дея жамоа аъзоларидан бирининг сўзидан иқтибос келтирмоқда RMC Sport.

Эслатиб ўтамиз, I гуруҳида Франция Сенегални 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди, Мбаппе эса дублни расмийлаштирди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар