Нидерландия миллий жамоаси футбол тарихидаги муҳим натижалардан бирини қайд этди.
Squawka маълумотига кўра, «оранжелилар» ЖЧларда урилган голлари сонини 100 тадан оширди. Тарихий натижа ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Швецияга қарши учрашувда қайд этилди.
Учрашув давом этаётган бир пайтда Роналд Куман шогирдлари 4:1 ҳисобида олдинда бормоқда.
ЖЧ-2026. 2-тур
Нидерландия — Швеция 3:0
Голлар: Бробби 5, 17, Гакпо 47, 54 - Эланга 59.
Шу тариқа, Нидерландия жаҳон чемпионатлари тарихида 100 та гол урган саккизинчи жамоага айланди.
Аввалроқ ушбу натижага қуйидаги миллий жамоалар эришган эди:
Бразилия
Германия
Аргентина
Франция
Италия
Испания
Англия
Нидерландия эса энди ушбу нуфузли рўйхатдан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 27 июнга қадар давом этади. Ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда энг яхши саккизта учинчи ўрин соҳиблари плей-офф босқичига йўл олади.