«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш 2011 йилдан буён Англия Премер Лигаси мавсумининг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритган илк клуб футболчисига айланди.
Бунга қадар ушбу мукофотни «қизил иблислар» сафида сербиялик ҳимоячи Неманя Видич қўлга киритганди.
Португалиялик яримҳимоячи ушбу мавсум АПЛда 34 та баҳсда майдонга тушиб, 8 та гол ва 20 та ассист қайд этди. Шу тариқа, у Англия чемпионатидаги бир мавсумлик ассистлар рекорди натижасини такрорлади.
Маълумот учун, Неманя Видич «Манчестер Юнайтед» сафида 2006–2016 йиллар оралиғида фаолият олиб борган. «Манчестер Юнайтед» мавсумнинг сўнгги турида 24 май куни «Брайтон»га қарши баҳс олиб боради.